Google, eBay ва AliExpress россияликларнинг маълумотларини мамлакат ичкарисида сақлашга рози бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google, eBay ва AliExpress россияликларнинг маълумотларини мамлакат ичкарисида сақлашга рози бўлди

Google, eBay ва AliExpress россияликларнинг маълумотларини мамлакат ичкарисида сақлашга рози бўлди

АҚШнинг Google ва eBay ҳамда Хитойнинг AliExpress савдо майдончаси россияликлар ҳақида шахсий маълумотларни Россияда ҳудудида жойлашган серверларда сақлайди. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров ташкилотнинг 20 апрелда ўтган ҳайъат мажлисида айтиб ўтди, деб ёзади Kun.uz.

Жаров Роскомнадзор вакиллари бу масала бўйича ушбу бизнес вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказганларини таъкидлаб ўтди. “Натижада Россия қонунчилигининг талабларини eBay ва AliExpress каби компаниялар бажаришга рози бўлдилар. Менинг билишимча, Google ҳам бу талабларга риоя қилишни мўлжалламоқда”, деб айтди Жаров.

Бундан ташқари, сентябрдан амал қиладиган янги қонунни бажариш доирасида Россияда шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари қоидабузарлари рўйхатини тузиш режалаштирилмоқда. Роскомнадзор раҳбарининг буйруғига биноан, рўйхатни тузиш бу йилнинг 15 августигача ўз ниҳоясига етказилиши керак.

2014 йилнинг июлида Россия президенти Владимир Путин “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги ва “Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилишини тасдиқлади. 2015 йилнинг 1 сентябридан кучга кирадиган бу тузатишлар Россияда бизнес билан шуғулланувчи интернет-компанияларга Россия фуқаролари ҳақидаги шахсий маълумотларни Россия ҳудудида жойлашган серверларда сақлаш мажбуриятини юклайди. Роскомнадзор алоқа операторларидан шахсий маълумотларнинг мамлакат ичкарисида сақланишига кафолат бермайдиган интернет-ресурсларга киришни чеклашни талаб қилиш ваколатини олди.

АҚШнинг Google ва eBay ҳамда Хитойнинг AliExpress савдо майдончаси россияликлар ҳақида шахсий маълумотларни Россияда ҳудудида жойлашган серверларда сақлайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru