15:23 / 15.01.2017
6 287

Falcon 9 ракетаси Калифорниядаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан учирилди

Falcon 9 ракетаси Калифорниядаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан учирилди

Ўнта Iridium NEXT телекоммуникацион сунъий йўлдошлар ортилган Falcon 9 оғир ташувчи ракетаси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Калифорния штатидаги Ванденберг базасидан учирилди. Бу ҳақда «ТАСС» асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

Ўтган йил сентябрида компаниянинг Falcon 9 ракетаси ҳалокатга учраганидан буён SpaceX биринчи марта ракета учиришидир.

«1 дақиқа 17 секунддан кейин парвоз яхши кетмоқда», — маълум қилди SpaceX парвозни бошқариш маркази вакиллари.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Falcon 9 ракетаси Калифорниядаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан учирилди