15:27 / 15.01.2017
6 987

Японияда дунёда энг кичик ракета учирилиши муваффақиятсиз якунланди

Японияда дунёда энг кичик ракета учирилиши муваффақиятсиз якунланди

Япониянинг Кагосима префектурасидаги Утиномура коинот марказидан SS-520-4 ракета ташувчисининг учирилиши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда мамлакат аэрокосмик агентлиги (JAXA) мутахассислари маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».

Қурилма парвоз қилганидан бироз ўтиб денгизга қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи босқичда ёқилғи ўт олмаган. Аввалига ракета учирилиши 11 январга мўлжалланган, бироқ ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилганди.

Маълумот учун, SS-520-4 орбитага сунъий йўлдошни олиб чиқишга қодир дунёда энг кичик ракета бўлиб, унинг баландлиги атиги 9,5, диаметри 0,5 метр бўлиб, оғирлиги 2,6 тонна.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда дунёда энг кичик ракета учирилиши муваффақиятсиз якунланди