17:57 / 15.01.2017
5 741

Apple компанияси HBO ва Netflix сериалларидан ўзиб кетмоқчи

Apple компанияси HBO ва Netflix сериалларидан ўзиб кетмоқчи

Сўнгги ўн йиллик ичидаги энг яхши сериал бўлиши кутилаётган «Ёввойи Ғарб олами» (Westworld) сериалининг рақобатчиси пайдо бўлиши мумкин. Миш-мишларга кўра, Apple HBO ва Netflix сериалларидан ўзиб кетмоқчи, деб ёзади «Дарё».

Apple нафақат гаджетлар ва дастурлар, балки улар учун сервисларни ҳам яратади. Компания Фаррелл Уильямс учун клиплар, Тейлор Свифт учун концертли фильм, «808» ҳужжатли фильмини ва Carpool Karaoke кўнгилочар шоусини суратга олди. Apple тез орада Planet of the Apps («Дастурлар сайёраси») ва Vital Signs («Ҳаётий муҳим белгилар») сериалларини чиқариши маълум.

Инсайдерлар таъкидлашича, Apple бундан ҳам узоқроққа боради: у сериаллар бозорида HBO ва Netflix’ни ортда қолдирмоқчи. Компания «Ёввойи Ғарб олами» ва «Жуда ғалати ишлар» (Stranger Things) илмий-фантастик сериалларидан ҳам оммабопроқ бўладиган сериалли блокбастерни чиқаришга қодир.

Apple 2017 йилда олдиндан эълон қилинмаган сериални чиқариши мумкин. Эҳтимол, контент Apple Music ёки фақат iOS учун мўлжалланган бошқа сервис обуначилари ўртасида тарқатилиши мумкин. У ҳолда Apple сериалларини фақат iPhone, iPad ёки Apple ТV орқали қонуний тарзда кўриш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси HBO ва Netflix сериалларидан ўзиб кетмоқчи