2014 йилнинг кузида Android операцион тизимини ишлаб чиқувчилар жамоасига раҳбарлик қилган Энди Рубин Google компаниясини тарк этишга қарор қилган эди, деб ёзади «Дарё» нашри.
2015 йил охирида Энди Рубин Android базасидаги янги қурилмани тақдим этиб, смартфонлар бозорига қайтиш ниятида эканлиги маълум бўлган эди.
Энди эса Рубин Essential Products компаниясига асос солгани, у ҳақиқатан ҳам янги смартфон устида ишлаётгани аниқ бўлди. Бундан ташқари, компания мобил қурилмалар бозори ва «ақлли» уй учун қурилмали ечимлар билан шуғулланади. Essential Products’да бор-йўғи 40 киши ишлайди, компания томонидан рўйхатдан ўтказилган савдо белгилари орасида смартфонлар, планшетлар, мобил қурилмалар учун аксессуарлар ва операцион тизимлар тилга олинади.
Манбалар ромсиз дизайн ҳамда аксессуарлар ёрдамида қурилма функционаллигини кенгайтириш имкониятига эга премиум смартфонни алоҳида қайд этмоқда. Бунда гап модулли смартфон ҳақида бормоқда, унинг қўшимча аксессуарлари магнитли тутқичлар ёрдамида маҳкамланади. Аксессуарлар нафақат қурилманинг функционаллигини кенгайтиради, балки қўшимча қувват манбалари ҳам бўлади.
Қурилма йил ўрталарида тақдим этилиши керак, унинг нархи замонавий премиум смартфонлар даражасида бўлади, уни ишлаб чиқариш билан Foxconn шуғулланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...