«Apple» компанияси қулаётган «iPhone»ни ҳимоялаш учун янги патент олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Apple» компанияси қулаётган «iPhone»ни ҳимоялаш учун янги патент олди

«Apple» компанияси қулаётган «iPhone»ни ҳимоялаш учун янги патент олди

«Apple» компанияси «Электрон қурилмаларнинг ҳимоя механизми» учун патент олди. АҚШ № 8903519 патенти расман «Apple» компаниясига берилди. Бу ҳақида «lenta.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар берди.

Янги технология смартфон ерга қулаётган вақтида қурилма ерга қайси қисми билан бориб урилишини аниқлайди. Сўнгра қурилманинг оғирлик марказини ўзгартириб, смартфоннинг экран ва камера каби нозик қисмларига шикаст етмаслигини таъминлайди.

Патентда ёзилган сўзлардан келиб чиқиб, «Apple» томонидан ишлаб чиқарилаётган янги технология акселометр, гироскоп ва бошқа сенсорларнинг ёрдамида ишлаши тахмин қилинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ҳимоя механизми қулаётган қурилманинг ҳолатини ўзгартиришга ёрдам беради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru