Жанубий Корея республикаси суди Samsung Electronics вице-президенти Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш учун ордер бериш талабини рад этди. Ли Чжэ Ён мамлакатнинг ишончсизлик билдирилган президенти Пак Кин Хе атрофидаги коррупция можаросига доир ишда гумонланувчилардан бири сифатида қатнашмоқда, деб хабар қилган Кун.уз сайти.
Ўтган ҳафтада республика прокуратураси 22 соат мобайнида компаниянинг амалдаги раҳбари ҳисобланган Ли Чжэ Ённи сўроқ қилган эди. Суд хабарида айтилишича, ҳакам тергов материаллари билан тўлиқ танишиб чиққач, Samsung бош менежерини ҳибсга олиш бўйича асос кўрмаган.
Ли Чжэ Ён, 2015 йилда Samsung компаниясининг Германияда рўйхатдан ўтган фирма билан 18 млн доллардан ортиқ маблағга тенг шартнома имзолашига изн берган. Германия фирмаси аслида, Корея президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Силга тегишли бўлгани айтилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди