Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси ўтган йилнинг 4-чорагида 7,93 миллиард АҚШ доллари миқдорида операцион даромад олди. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 50,11 фоизга кўпроқ, дейилади Кун.уз сайти хабарида.
Ундаги маълумотларга кўра, 2016 йилнинг октябрь-декабрь ойларида савдолар ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 0,03 фоизга ошган ҳамда 46,4 миллиард долларни ташкил қилган. Хабар қилинишича, Samsung Electronics’нинг 2016 йилдаги операцион даромади 25,42 миллиард долларга етиб, йиллик нисбатда 10,7 фоизга ортди.
Корпорацияда операцион даромаднинг кўпайишини DRAM ва NAND хотира микросхемалари, шунингдек, Galaxy S7 ҳамда S7 Edge смартфонларининг кўплаб сотилиши билан боғлашган. Шу билан бир қаторда, Galaxy Note 7 ускунасининг оммавий равишда қайтариб олиниши туфайли келган зарар миқдори даромадга сезиларли таъсир кўрсатмади, таъкидланади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди