Россияда Интернетга солиқ солиниши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда Интернетга солиқ солиниши мумкин

Россияда Интернетга солиқ солиниши мумкин

Россияда Интернетнинг ҳар бир фойдаланувчисига солиқ солиниши ва бу йилига 300 рублни ташкил қилиши мумкин,деб ёзади «Kun.uz».

Қуйидагича тариф модели таклиф этилмоқда: агар сиз Интернетга уланган бўлсангиз, ҳисобингизга, у мобил телефон ёки стационар ўтказилган Интернет бўладими, ҳар ойда 25 рубль қўшилади. Яъни бир йилда 300 рубль. Бу абонентдан эмас, балки, уланишдан олинадиган тўлов бўлади, яъни стационар ва мобил Интернетдан фойдаланадиган одам икки карра пул тўлайди.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, абонентлардан йиғиладиган умумий солиқ бир йилда 860 миллион долларга етади. Масъул шахсларнинг айтишича, бу сумма Россия рақамли бозоридаги барча муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг манфаатларини қоплайди. Гап кино, мусиқа ва адабиёт ҳақида кетмоқда.
Интернет-компаниялар солиқ солинишига қарши фикр билдиришмоқда.

Интернетга солиқ солишга уриниш октябрь ойида Венгрияда амалга оширилганди. Натижада минглаб одамларнинг норозиликларига сабаб бўлганди, натижада солиқ ҳақидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинган эди.

Фото: vesti.ru / Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru