Alibaba ва China Telecom смартфонлар сотиш учун бирлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Alibaba ва China Telecom смартфонлар сотиш учун бирлашди

Alibaba ва China Telecom смартфонлар сотиш учун бирлашди

Хитойнинг онлайн-савдолар соҳасидаги етакчиси Alibaba Group Holding компанияси Хитойнинг China Telecom давлат телекоммуникация компанияси билан кичик шаҳарлар ва қишлоқ жойларида савдоларнинг ривожланишига кўмак бериш мақсадида қиммат бўлмаган смартфонларни сотиш учун ўз кучларини бирлаштирмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Tianyi Taobao Shopping Handsets маркаси остида сотиладиган қурилмалар Alibaba нинг флагман-дўкони Taobao га кириш учун дастур билан тақдим қилинади ёки умуман Alibaba’нинг Android негизидаги YunOS тизими остида ишлайди. Арзон смартфонлар харидорларига 4 ой мобайнида бепул 2G-интернет тақдим қилинади. Alibaba бундай ҳамкорлик эвазига у Хитойнинг кам ривожланган ҳудудларида ўзининг ўрнини мустаҳкамлай олишга ҳамда ўзининг мобиль операцион тизими YunOS нинг кенг миқёсда тарқалишига эришади.

Coolpad, Hisense ва TCL каби компанияларнинг 6 та модели олдиндан ўрнатилган, Хитойда ҳар ой 200 млн дан ортиқ одам фойдаланувчи Mobile Taobao дастури билан сотилади. Хитойда камроқ машҳур бўлган Uniscope, Ctyon ва Kingsun маркаларига тегишли яна 8 та модель YunOS тизими остида ишлайди ҳамда харидорларга харидлар учун аккаунт очиш, булутли омборхона ва Alibaba нинг олдиндан ўрнатилган бошқа хизматларини тақдим қилади.

Хитой ҳуқумати берган маълумотларга кўра, Хитойда интернетдан мобиль қурилмалар ёрдамида 557 млн га яқин одам фойдаланади. Бироқ ҳозирда смартфонлар бозори ўзининг унча яхши бўлмаган даврларини бошидан кечирмоқда. Хитой саноат ва информацион технологиялар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2014 йилда мамлакатда 389 млн дона мобиль қурилма сотилган. 2013 йилда эса бу кўрсаткич кўпроқни – 423 млн донани ташкил қилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru