Facebook Messenger иловасига видеоқўнғироқлар функциясини қўшди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook Messenger иловасига видеоқўнғироқлар функциясини қўшди

Facebook Messenger иловасига видеоқўнғироқлар функциясини қўшди

Facebook компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Messenger иловасига видеоқўнғироқлар функциясини қўшди Messenger иловасига видеоқўнғироқлар функцияси қўшилди. Энди ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мобил илова орқали видеоалоқага чиқиш имкониятига эга бўлади. Бу функцияни 18 мамлакатда яшовчи iOS ва Android тизимидаги смартфонларга эга фойдаланувчилар қўллаши мумкин бўлади, деб ёзади Kun.uz.

Функцияни ишга тушириш учун смартфон ёки планшет экранининг юқори ўнг бурчагидаги камера ёрлиғини босиш кифоя.

Илова яратувчиси Стэн Чудновскининг айтишича, яқин орада Messenger’га гуруҳ қўнғироқлари ҳамда веб-интерфейс орқали қўнғироқ қилиш функциялари қўшилиши режалаштирилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru