22:43 / 30.04.2015
4 034

UMS компанияси “Ветеран” тарифини жорий қилмоқда

UMS компанияси “Ветеран” тарифини жорий қилмоқда

UMS компанияси Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига чуқур миннатдорчилик ва ҳурмат ила уларнинг ўз яқинлари ва дўстлари билан тўлақонли фаол суҳбатлашишлари учун мўлжалланган “Veteran” тарифини жорий қилмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Фахрийлар бу тарифга уланиб, абонент тўловисиз, ойига 200 дақиқа бепул чиқувчи қўнғироқлар ва исталган миқдорда кирувчи қўнғироқлар олиш имкониятига эга бўлади.

“Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги курашчиларининг ёрқин хотирасини ёд этиш, кексаларга эътибор бериш ва уларни ҳурмат қилиш Ўзбекистон халқининг маънавий қадрияти ҳисобланади. UMS компанияси қаҳрамон юрдошларига фарзандлари, набиралари, сафдошлари, дўстлари билан бемалол гаплашиш ҳамда улардан қўллаб-қувватлаш ва миннатдорчилик сўзларини олиш имкониятини туҳфа қилиш компания учун катта шарафдир”, – деб айтилади компания хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UMS компанияси “Ветеран” тарифини жорий қилмоқда