Google компанияси Chrome учун паролнинг ўғирлангани ҳақида хабардор қилувчи кенгайтма чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google компанияси Chrome учун паролнинг ўғирлангани ҳақида хабардор қилувчи кенгайтма чиқарди

Google компанияси Chrome учун паролнинг ўғирлангани ҳақида хабардор қилувчи кенгайтма чиқарди

Google компанияси Chrome браузери учун фойдаланувчинининг пароли фишинг оқибатида ўғирланган тақдирда уни бу ҳақда хабардор қилувчи кенгайтма чиқарди. Бу ҳақда The Verge'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

“Password Alert” деб номланувчи бу кенгайтманинг таърифида фойдаланувчи ўзининг Google хизматлари учун паролини accounts.google.com доменидаги саҳифадан бошқа бир жойда киритмоқчи бўлган ҳар бир вазиятда унга хабар юборилиши айтилган.

Бундан ташқари, дастур ташриф буюрилган саҳифаларнинг HTML-кодини таҳлил қилиб, улар Google’дан рўйхатдан ўтиш шакли остида ишлашга ҳаракат қилаётганини аниқлашга ҳаракат қилади.

Google’да фойдаланувчининг пароли сақланмаслигини айтишмоқда. Google аккаунтида авторизация кенгайтмаси ўрнатилган лаҳзадан бошлаб дастур пароль “пиктограммаси”ни яратади ва ҳар гал бу пиктограммани фойдаланувчи бошқа исталган сайтда киритмоқчи бўлган пароль билан солиштиради.

Фойдаланувчилар бу кенгайтма ҳақида билдирган фикрларида у ҳақиқатда ишлашини айтмоқда.

The Verge’нинг таъкидлашича, дастурнинг муаммоси шундаки, фойдаланувчи фишинг шаклда рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилгандан кейин ўз паролини ёвуз ниятли кимсалар қўлига топшириб қўйгандан кейингина паролнинг ўғирлангани ҳақида хабар беради. Акс ҳолда дастур барча босилган тугмаларни кузатувчи клавиатура жосуси сифатида ишлаган бўларди, бу эса хавфсизлик учун янада кўпроқ хатар солган бўларди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru