2016 йилдан нархи 9 долларлик компьютерлар чиқарилиши режалаштирилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2016 йилдан нархи 9 долларлик компьютерлар чиқарилиши режалаштирилмоқда

2016 йилдан нархи 9 долларлик компьютерлар чиқарилиши режалаштирилмоқда

Raspberry Pi компьютерлари атиги 35 доллардан сотувга ҳиқарилган бир пайтда тўлақонли операцион тизимига эга 9 долларлик CHIP компьютерлари лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда «3Dnews.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Узунлиги 60, кенглиги 40 миллиметр бўлган платада 1 Ггс частотада ишловчи Allwinner A13 процессори, 512 Мегабайтлик DDR3 тезкор хотираси, 4 Гигабайтлик NAND хотираси, Wi-Fi ва Bluetooth модуллари жойлашади. Графика учун Mali-400 тезлаштиргичи жавоб беради. Шунингдек, VGA ва HDMI интерфейсли дисплейларни улаш мумкин.

CHIP компьютерларига Linux операцион тизими ўрнатилган бўлади. Бундан ташқари, миниклавиатура, 3000 мА/соатлик батарея, 470х272 пикселли дисплейдан иборат PocketCHIP модули ҳам тақдим этилади. Kickstarter тармоғида лойиҳа учун режалаштирилган 50 минг доллар ўрнига 160 минг доллар йиғилган. Ишлаб чиқариш 2016 йил майидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru