Украина президенти Пётр Порошенко Facebook раҳбари Марк Цукербергдан Украинада ижтимоий тармоқнинг ваколатхонасини очишни сўради, деб ёзади Kun.uz.
Аввалроқ, Цукерберг Facebook фойдаланувчиларидан унга уларни қизиқтираётган саволларни беришни таклиф қилган эди.
“Ҳурматли Марк Цукерберг! Биз глобал офисларнинг жавобини олиш учун барча каналлардан фойдаланишимиз керак. Украина Facebook нинг мамлакатдаги ваколатхонасига эга бўлиши керак!”, деб ёзди Порошенко ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Украинада ҳукумат ўзгаргандан кейин ҳукумат тепасига келган кўпчилик сиёсатчилар ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланишни бошладилар. Улардан кўпчилиги Facebook га афзаллик беришади. Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков ва унинг маслаҳатчиси Антон Геращенко, эндиликда Украинанинг фавқулодда вазиятлар давлат хизмати собиқ раҳбари Зорян Шкиряк, Донбассдаги махсус операция кучлари вакиллари ва бошқалар ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида муҳим ахборотларни чоп этиб боради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди