Telegram асосчиси ундан ойига 62 млн киши фойдаланаётганини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram асосчиси ундан ойига 62 млн киши фойдаланаётганини айтди

Telegram асосчиси ундан ойига 62 млн киши фойдаланаётганини айтди

Telegram лойиҳаси муаллифи Павел Дуров ундан ойига 62 млн киши фойдаланаётганини айтди. Бу ҳақда у TechCrunch нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Унинг берган маълумотларига қараганда, мессенжер орқали кунига 2 млрд хабар йўлланади. Бу кўрсаткич ўтган йил декабридан буён деярли икки баробарга ўсган. Шу давр ичида фаол фойдаланувчилар сони ҳам 50 млн дан 62 млн га ўсди.
Қиёс учун, WhatsApp мессенжеридан ойига 800 млн киши фойдаланади. Унинг фойдаланувчилари сони ҳам охирги бир йил ичида 2 баробарга ошди.
Telegram тармоғида кунига 220 минг киши рўйхатдан ўтади. Декабрь ойида бу кўрсаткич 145 минг кишига тенг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru