15:34 / 16.05.2015
6 188

Порошенконинг илтимоси Facebook ходимларининг кулгисига сабаб бўлди

Порошенконинг илтимоси Facebook ходимларининг кулгисига сабаб бўлди

Интернетда Facebook ходимлари Пётр Порошенконинг Украинада компаниянинг ваколатхонасини очиш ҳақидаги илтимосига жавоби акс этган видео пайдо бўлди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Марк Цукерберг ўтказган анжуманлардан бирида Facebook ходимларидан бири Украина президенти Пётр Порошенконинг ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукербергга илтимоси борлиги ҳақида айтганда, залда кулгу кўтарилган.

Ўз навбатида, Пётр Порошенко компания билан тегишли музокаралар бошланганини маълум қилди.

“Цукерберг украиналикларнинг саволларига жавоб берди. Умид қиламанки, Facebook’нинг Украина ҳудуди модерацияси барча қийинчиликларга қарамасдан келгусида ҳам тўғри ва Facebook қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширилади. Facebook идораси билан музокаралар бошланди. Украинада Facebook идорасининг очилиши биз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Украинада халқаро компаниялар ваколатхоналарининг очилишини давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблайман”, деб ёзди Порошенко ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Аввалроқ Марк Цукерберг анжуман ўтказиб, Цукерберг анжуман давомида украиналикларнинг уларнинг постлари сиёсий сабабларга кўра тўсиб қўйилаётганлиги ҳақидаги шикоятларига жавоб бериб ўтди.

“Биз очиқ тажоввуз, миллий аломат бўйича ҳақоратлаш ёки зўравонликка ундовчи постларни сақловчи контентларни тўсиб қўямиз”, деб жавоб берди Цукерберг.

Цукерберг украиналик фойдаланувчиларнинг постлари гўёки Facebook’нинг Россиядаги ваколатхонасидан тўсиб қўйилаётгани ҳақидаги саволларга жавобан, компаниянинг Россияда идораси йўқлигини, Украина сегменти эса аслида Дублиндаги халқаро жамоа томонидан модерация қилинаётганини маълум этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Порошенконинг илтимоси Facebook ходимларининг кулгисига сабаб бўлди