Apple компанияси кейинги йилда 4 дюйм дисплейли смартфон тақдим этиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси кейинги йилда 4 дюйм дисплейли смартфон тақдим этиши мумкин

Apple компанияси кейинги йилда 4 дюйм дисплейли смартфон тақдим этиши мумкин

Apple компанияси жорий йилнинг сентябрида iPhone 6 смартфонларини тақдим этган эди. Улар 4,7 ва 5,5 дюйм ўлчамда бўлиб, бундан аввал тақдим этилган исталган Apple смартфонларидан сезиларли даражада катта ҳисобланади, деб ёзади «Daryo» нашри.

Phonearena.com сайтининг Apple ҳамкорлари томонидан тарқатилган маълумотларга асосланиб хабар беришича, компания кейинги йилда ҳозиргидан кичикроқ — 4 дюйм дисплейли смартфон тақдим этиши мумкин. Бу эса 2015 йилнинг иккинчи ярмига тўғри келади.

Тахмин қилиш мумкинки, Apple кейинги йилда iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонларини тақдим этиши мумкин. Бу эса худди iPhone 5 ва iPhone 5s смартфонлари тақдим этилгани каби бўлади. Кейинги йилда Apple 4 дюйм дисплейли смартфон тақдим эца, у нисбатан қуйи хусусиятларга эга iPhone 5c смартфони каби бўлиши мумкин.

Фото: Phonearena.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru