18:22 / 20.05.2015
6 047

UMS йил охирига қадар абонентлари сонини 1,15 млн.га етказишни режалаштирган

UMS йил охирига қадар абонентлари сонини 1,15 млн.га етказишни режалаштирган

Россиянинг етакчи мобил алоқаси компанияси «Мобильные ТелеСистемы» ОАЖ (МТС) 2015 йилнинг дастлабки чорагида Россия ва МДҲ давлатларидаги корхоналарининг молиявий ҳолати ва амалга оширилаётган ишлари бўйича чорак якунини тақдим этди. Мазкур ҳисобот компания расмий сайтида берилган, де ёзади Kun.uz.

Чорак якунига кўра берилган ҳисоботда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган UMS ҚК 423,6 минг абонентга хизмат кўрсатиб келаётгани маълум бўлди.

МТС томонидан ишлаб чиқилган ҳисобот-презентация кўринишидаги файлда маълумот берилишича, корхонанинг Ўзбекистондаги бўлими жорий йилнинг сўнггига қадар ўз абонентлари сонини 1,15 млн.га етказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва МТС қўшма лойиҳаси асосида 2014 йилнинг 1 декабридан ишга туширилган UMS алоқа оператори дастлабки ойда жами бўлиб 118,1 минг абонентга эга бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UMS йил охирига қадар абонентлари сонини 1,15 млн.га етказишни режалаштирган