“Яндекс” суратдаги сўзни таржима қиладиган сервис яратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Яндекс” суратдаги сўзни таржима қиладиган сервис яратди

“Яндекс” суратдаги сўзни таржима қиладиган сервис яратди

Google Translate’га рақобатчи сифатида “Яндекс” компанияси ҳам ўзининг суратдаги сўзни таржима қила оладиган сервисини яратди, деб ёзади Kun.uz. Ҳозирда “Яндекс.Переводчик” 11та тилдаги (инглиз, испан, итальян, немис, польяк, португал, рус, турк, украин, француз ва чех) сўзларни таржима қила олади.

Сервис икки онлайн ҳамда офлайн режимда ишлайди. Доимий интернет фойдаланиш имкони бўлмаган вақтда керакли луғатни кўчириб олиб, сервисдан офлайн режимда фойдаланиш мумкин.

Ҳозирда “Яндекс.Переводчик” фақатгина iOS платформасидаги қурилмалар учун чиқарилди. Компания Android смартфонлари учун илова ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилишмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru