Slice Intelligence компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунга келиб тахминан 2,5 млн дона Apple Watch соатлари сотилган, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Бу вазиятда ушбу гаджетнинг қандай миқдорда сотилгани эмас, балки унга бўлган талаб динамикаси қизиқиш уйғотади. Биринчи куни компания ушбу гаджетга 1,5 млн, яъни ҳозирда сотилган соатларнинг ярмичалик миқдорда буюртма олди. Бир кун ўтиб янги гаджетга қизиқиш кескин тушиб кетди ва ҳозирда унга кунига ўртача 30 минг дона буюртма олинмоқда. Агар савдолар шундай даражада қолса, Apple Watch нинг етказиб бериш ҳажми 11 миллиондан ошмайди.
Бироқ бу ҳисоб-китобларга эҳтиёткорлик билан қараш керак, чунки Slice Intelligence келтирган 2,5 млн рақами АҚШда чекли миқдордаги респондентлар орасида ўтказилган сўровноманинг натижалари асосида келтирилган. Боз устига, агар Apple Watch эркин сотувга чиқарилса, бу кўрсаткичлар янада ошиши аниқ. Айтиш жоизки, ҳозирда буюртма бўйича сотилаётган соатлар ҳамма давлатларда ҳам савдода мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди