Beeline бош директорининг почтаси ҳафтасига 7 кун, кунига 24 соат давомида абонентлардан мактубларни қабул қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline бош директорининг почтаси ҳафтасига 7 кун, кунига 24 соат давомида абонентлардан мактубларни қабул қилмоқда

Beeline бош директорининг почтаси ҳафтасига 7 кун, кунига  24 соат давомида абонентлардан мактубларни қабул қилмоқда

2015 йил 27 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline 2014 йилнинг 6 май куни жорий қилинган GD@beeline.uz компания раҳбарининг шахсий электрон почтаси абонентлардан сўров ва таклифлар ёзилган мазмундаги мактубларни қабул қилишда давом этмоқдалиги ҳақида хабар беради.

Бугунги кунда бош директорнинг шахсий почтасига йўлланган ҳар бир мактуб ўз жавобини топди. GD@beeline.uz манзилига келиб тушган мактубларнинг асосий мавзуси анъанавий мижозлар сўровлари, лекин сўнги ойлар мобайнида компания фаолиятини такомиллаштириш ҳақидаги таклифлар сони ҳам ўсиб бормоқда.

“Март ойидан май ойига қадар жараёнларни оптимизация қилиш бўйича бир неча ғоялар келиб тушди, ва уларнинг айримлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда, ва мазкур ғоялар жорий қилиниши мумкин, – дейди Unitel МЧЖ бош директори Владимир Петров. – Энг фаол муалиф эса 19 май куни бўлиб ўтган матбуот-анжуманига таклиф этилди”.

Эслатиб ўтамиз, GD@beeline.uz электрон манзили доимий равишда фаолият юритади. Компания ёзувларнинг махфийлигини кафолатлайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru