Sony Xperia Z3 Plus смартфонининг янгиланган версияси тақдим этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Sony Xperia Z3 Plus смартфонининг янгиланган версияси тақдим этилди

Sony Xperia Z3 Plus смартфонининг янгиланган версияси тақдим этилди

Sony компанияси ўтган ойнинг охирида сотувга чиқарилган Xperia Z4 смартфонининг Sony Xperia Z3+ номи остидаги жаҳон миқёсида сотилиши мўлжалланаётган халқаро версияси тақдимотини ўтказди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Флагманнинг янгиланган версияси 5.2 дюймли 1920 x 1080 пиксель ечимга эга Full HD-дисплейга, 8 ядроли 64-битли Qualcomm Snapdragon 810 процессорга эга.
Sony Xperia Z3 Plus смартфонининг янгиланган версияси тақдим этилди

Смартфон 3 ГБ ли оператив ва 32 ГБ ли ички хотирага эга. Шунингдек, унга 128 ГБ ҳажмгача бўлган флеш-карталарни ўрнатиш мумкин. Телефон 5,1-мегапикселли селфига мўлжалланган фронтал камера ва 20,7-мегапикселли Sony Exmor RS орқа камерасига эга.
Sony Xperia Z3 Plus смартфонининг янгиланган версияси тақдим этилди

Янги смартфон Android 5.0 Lollipop операцион тизими асосида ишлайди. Корпуслар қора, кумушранг, тилларанг ва оқ вариантларга эга.
Смартфон батареяси 2900 мА/соат қувватига эга. Телефоннинг бир ва икки SIM-картали вариантлари сотувга чиқарилади.
Sony Xperia Z3+ 15 июндан сотувга чиқарилади. Унинг нархлари ҳозирча маълум эмас.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru