Samsung икки дисплейга эга смартфон яратмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung икки дисплейга эга смартфон яратмоқчи

Samsung икки дисплейга эга смартфон яратмоқчи

Samsung компанияси ноодатий шаклга эга смартфон яратиш билан шуғулланадиган Valley номли янги тадқиқот лойиҳасини йўлга қўйди, деб ёзади Kun.uz.

Маълум қилинишича, қурилма икки дисплейдан иборат бўлади. Компания тахланадиган смартфон яратиш имконини ҳам ўйламоқда. Бундай вазиятда экранлар очиқ ҳолатда турган китобнинг икки вароғига каби жойлаштирилади. Экранларнинг бундай шаклда жойлашиши мультимедиа материаллар билан ишлашни қулайлаштиради.

Шунингдек, Samsung эгилувчан смартфон учун патент олди. Бу қурилмада фақатгина дисплей эмас, барча қисмлар ўзгариш имконига эга бўлади.

Маълумотларга кўра, эгилувчан смартфонларни ишлаб чиқариш имкони 2016 йилда пайдо бўлади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru