Ягона порталда Тошкентда оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза бериш хизмати очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-06-2015 | 15:33 ZAMIN.UZ / Технология / 01 Июн 2015
978

Ягона порталда Тошкентда оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза бериш хизмати очилди

Ягона порталда Тошкентда оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза бериш хизмати очилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тошкентда оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза бериш хизмати очилди. Бу ҳақда порталнинг ўзида маълум қилинган, деб ёзади Daryo.uz.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг янги хизмати оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш имконини беради. Мурожаатни кўриб чиқиш муддати — 15 кун.

Барча зарур ҳужжатлар Ягона портал орқали электрон шаклда тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш натижаси оммавий тадбирни ўтказишга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш ҳисобланади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru