Beeline: смартфонингизда бутунлай бепул Telegram, Viber ва WhatsApp » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline: смартфонингизда бутунлай бепул Telegram, Viber ва WhatsApp

Beeline: смартфонингизда бутунлай бепул  Telegram, Viber ва WhatsApp

2015 йил 1 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline “Браво Онлайн!” янги акцияси ишга тушгани ҳақида хабар беради. Энди, ҳисобни $2,99 ва ундан кўпроқга тўлдирилганда, абонент тармоқ ичида бепул 400 дақиқа, шунингдек Viber, Telegram ва WhatsApp мессенжерларидан чекловсиз фойдаланиш имконини қўлга киритади. Бонуслар ҳисоб тўлдирилган кундан бошлаб бир ҳафтага берилади ва алоқа хизматлари учун чегирма ҳисобланади.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Мессенжерлар орқали мулоқот қуришга ошиб бораётган эҳтиёжни аҳамиятга олган ҳолда, Beeline ўз абонентларига бепул online-мулоқотнинг барча қулайликларидан фойдаланиш имконини беради. Мессенжерлардан чекловсиз фойдаланиш билан бир қаторда абонентлар ҳисобни $2,99 ва ундан кўпроқга тўлдирилганда, тармоқ ичида бепул 400 дақиқани қўлга киритишда давом этадилар. Бундан ташқари, ҳисобга тушган маблағ, аввалдаги каби, уларни алоқанинг бошқа хизматларига сарфлаш учун балансда қолади”.

“Bravo Online!” акциясига Status тариф режаларидан ташқари барча тарифларда *110*570# USSD кодини териб, ёки савдо ва хизмат кўрсатиш офислари ёки компания дилерларидан янги SIM-картани ҳарид қилиб, бепул уланиш мумкин.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru