13:05 / 02.06.2015
8 321

Beeline абонентлари мобил илова орқали қўллаб-қувватлаш хизмати операторига қўнғироқ учун буюртма беришлари мумкин

Beeline абонентлари мобил илова орқали қўллаб-қувватлаш хизмати операторига қўнғироқ учун буюртма беришлари мумкин

2 июн 2015 йил, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline “Операторга савол бериш” бепул сервиси ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Мазкур хизмат Beeline Uzbekistan мобил иловасида мавжуд ва Beeline‘нинг мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати операторларига қўнғироқ учун буюртма бериш мумкин.

“Бу янги хизмат – абонентларимиз қулайликлари учун қўйилган яна бир қадам, - воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари в.б. Ғайрат Маҳкамов. – Мобил илова орқали жўнатилган сўров бўйича cаll-марказининг мутахассислари абонент билан боғланишади. Инновацион мобил технологиялар ёрдамида бу сервис исталган пайтда мижозлар сўровларини операторларга тезкор етказиш мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, Beeline Uzbekistan расмий мобил иловасини Google Play ва AppStore магазинларидан бепул юклаб олиш мумкин. Бу қулай илова ёрдамида компания абонентлари телефон орқали мустақил равишда барча команда ва хизматлардан фойдаланишлари мумкин, шунингдек тариф режаси ва балансни билиш, асосий хизматларни ёқиш ва ўчириш, шунингдек компания янгиликларидан бохабар бўлиш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline абонентлари мобил илова орқали қўллаб-қувватлаш хизмати операторига қўнғироқ учун буюртма беришлари мумкин