Тошкентда Sony Xperia E4 ва Xperia E4 Dual сотувга чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Sony Xperia E4 ва Xperia E4 Dual сотувга чиқарилди

Тошкентда Sony Xperia E4 ва Xperia E4 Dual сотувга чиқарилди

Тошкентда Sony компаниясининг Sony Xperia E4 ва Xperia E4 Dual тежамкор смартфонлари сотувга чиқарилди. Xperia’нинг илгариги моделларидан фарқли равишда, янги ускуналар тўмтоқ дизайнга эгадир. Улар содда, қулай интерфейсга эга бўлиб, барча асосий функцияларга эга, деб ёзади Kun.uz.

Техник жиҳатдан смартфонлар 960×540 ечимли, 5 дюймли дисплейга, 1,3 ГГц частотали, 4 ядроли MediaTek MT6582 чипига, Mali-400MP2 графикага 5 Мп ли асосий ва 2 Мпли фронтал камераларга, 1 Гб оператив 8 Гб ички хотирага эга.

Шунингдек, янги телефонлар Wi-Fi ва Bluetooth 4.1 симсиз алоқа модулларига эга. Улар Android 4.4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. 2300 мА/соат батареялари аппаратларга битта қувватлантиришдан сўнг икки кун ишлаб туриш имкониятини беради. Бу муддатни узайтириш учун STAMINA ва Ultra STAMINA режимларидан фойдаланиш мумкин.

Тошкентнинг “Флешка” бозорида Xperia E4 модели 760 минг сўмга, унинг икки SIM-картали версияси E4 Dual эса 800 минг сўмга сотилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru