Disney компаниясида мультфильмлардаги каби ҳаракатланувчи робот яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Disney компаниясида мультфильмлардаги каби ҳаракатланувчи робот яратилди

Disney компаниясида мультфильмлардаги каби ҳаракатланувчи робот яратилди

Disney Research ташкилоти International Conference on Robotics and Automation кўргазмаси доирасида қадам ташлаши худди анимацион фильмдаги қаҳрамоннинг юришига ўхшаш робот тақдим қилди, деб ёзади Kun.uz.

Олимлар компьютер ёрдамида аввал робот персонажини яратишди ва унинг қадам ташлашини ишлаб чиқишди. Бундан кейин анимация асосида роботнинг ўзи яратилди. Роботнинг асосий конструкцияси 3D-принтерда босилди, бўғимлари эса сервомоторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Бундан кейин дастур роботга барқарорлигини сақлаган ҳолда анимациялашган персонаж каби қадам ташлашга имкон берувчи алгоритмни ишлаб чиқади. Роботнинг тузилиши ихчам бўлиб, уни персонажнинг “кийимига” бемалол жойлаштирса бўлади.


Disney Research келгусида робот ва у ишлатадиган дастурни такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ишдан мақсад Disneyland кўнгилочар боғидаги аттракционларнинг бир қисмига айланадиган роботларни яратишдан иборат.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: video

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru