11:07 / 04.06.2015
8 066

Beeline абонентлари ижтимоий тармоқларидаги шахсий аккаунтларини бепул SMSлар ёрдамида бошқаришлари мумкин

Beeline абонентлари ижтимоий тармоқларидаги шахсий аккаунтларини бепул SMSлар ёрдамида бошқаришлари мумкин

4 июн 2015, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline Facebook, «Мой мир» ва Twitter ижтимоий тармоқларининг сервисларини SMS орқали, Интернетга киришдан қатъий назар бошқариш имконияти ҳақида эслатиб ўтади.

«SMS орқали Твиттер» хизматидан START сўзи билан SMSни 89338 рақамига юборган ҳолда, рақамни рўйҳатдан ўтказгандан сўнг фойдаланиш мумкин. Активациядан сўнг абонент микроблогдаги ўзининг аккаунтини бошқариши, хабарлар билан ёзишиши, танланган фойдаланувчиларнинг твитлари билан SMSлар, эслатмалар ва шахсий хабарлар тўғрисида хабарномалар олиши мумкин бўлади.

«SMS орқали Facebook» хизматини https://www.facebook.com/mobile/?settings манзили бўйича ўтган ҳолда фаоллаштириш мумкин, бу SMS-хабарномалар кўринишида қизиқарли воқеалар ҳақида маълумотни олишга имкон яратади. Шу билан бирга, 32665 қисқа рақамига SMS юбориш орқали ўз шахсий мақомингизни янгилашингиз, “деворда” ёзишингиз, шахсий хабарларни ва кўплаб бошқа нарсаларни юборишингиз мумкин.

Мобил телефонингизга “Мой мир” ижтимоий тармоғидаги янги хабарлар ва дўстларингизнинг гаплари ҳақидаги хабарномаларни олишни ва уларга жавоб беришни, “SMS-Мой Мир@Mail.ru хабарномаси” хизматга уланган тарзда SMS-хабарлар орқали амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун my.mail.ru ижтимоий тармоғининг сайтида рўйҳатдан ўтиб, “Менинг созлашларим” бўлимида “Хабарномалар” хизматини топиб, ҳамда у ерда ўзингизнинг телефон рақамингизни кўрсатишингиз зарур бўлади. Ушбу хизмат доирасидаги барча хабарномалар, бир ҳафта давомида фаол бўлган манба кўрсаткичи акс этган, оддий SMS-хабарлар сифатида сақланиб туради. Жавоб SMSларни 7761 қисқа рақамига юборган ҳолда Шахсий хабарларга жавоб бериш мумкин.

Хизматларга уланиш бепул, кириш SMSлари учун тўлов олинмагандек, абонент тўлови ҳам олинмайди. Чиқиш SMSларнинг қиймати – $0,02.

Батафсил маълумот қуйидаги манзил бўйича: mobile.beeline.uz/ru/main/services/index.wbp

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline абонентлари ижтимоий тармоқларидаги шахсий аккаунтларини бепул SMSлар ёрдамида бошқаришлари мумкин