Samsung Z3 смартфонини ишлаб чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-06-2015 | 11:35 ZAMIN.UZ / Технология / 04 Июн 2015
798

Samsung Z3 смартфонини ишлаб чиқаради

Samsung Z3 смартфонини ишлаб чиқаради

Samsung компанияси Tizen операцион тизимида ишловчи Z3 ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Tizen Experts порталига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Техник нуқтаи назардан қурилма Android’да ишлайдиган Galaxy Core Prime смартфонига яқин туради. У 5 дюймли дисплейга, 64 битли архитектурада ишланган 1.3 ГГц қувватли Qualcomm Snapdragon 410 тўрт ядроли процессорга, 5 Мп камера ва 2000 мА/соат қувватли аккумуляторга эга бўлади.

Z3 2015 йилнинг иккинчи ярмида тақдим этилиши кутилмоқда. Айни пайтда Tizen операцион тизими фақатгина жорий йилнинг январида тақдим этилган Samsung Z1 смартфонларида ишлайди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru