Хитой телекоммуникацион ускуналарни сертификатлаштириш маркази сайтида high-end-синфидаги Galaxy Tab S2 8.0 планшетининг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ва сурати чоп этилди, деб ёзади Kun.uz. Samsung компанияси яқин орада бу планшетни намойиш қилиши кутилмоқда.
Қурилмада 1,9 ГГц такт частотасига эга 8 ядроли процессор (тахминларча, компаниянинг шахсий процессори Exynos 7420) қўлланган. Тезкор хотира 3 Гб ни, флеш-модуль сиғими 16 Гб ни ва кўпроқни ташкил қилади (microSD-картаси ҳисобига оширилади).
Планшет 2048×1536 кўрсатиш қобилиятига эга 8 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Планшетнинг олдида 2 Мп ли камера, орқасида 8 Мп ли камера ўрнатилган. Планшет тўртинчи авлод LTE мобиль тармоқларини қўллаб-қувватлаши айтилган.
Планшетнинг оғирлиги 260 граммни, ўлчамлари 198,2×134,5×5,4 мм.ни ташкил қилади. Планшет бундай қалинлик билан 8-дюймли планшетлар тоифасида дунёдаги энг ингичка планшет номини олишга даъвогарлик қилиши мумкин. Планшет Android Lollipop операцион тизими ўрнатилган ҳолда сотилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди