1000 долларлик 512 ГБли хотира картаси яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

1000 долларлик 512 ГБли хотира картаси яратилди

1000 долларлик 512 ГБли хотира картаси яратилди

Япониянинг Microdia компанияси Computex 2015 кўргазмасида 512 ГБ ҳамжга эга бўлган Xtra Elite хотира картасини тақдим этди. Бу ҳозиргача энг катта ҳажмга эга хотира картаси ҳисобланган SanDisk Ultra microSDXC UHS-I Premium Edition’дан икки баробар катта кўрсаткич қайд этиб, рекорд натижа қайд этди, деб ёзади kun.uz.

Янги картанинг маълумот ўтказиш тезлиги 300 МБ/сония тенг бўлиб, у SD 4.0 ва UHS стандартларини қўллаб-қувватлайди. У асосан фото ҳамда видеосъёмка учун ишлатишга мўлжалланган.

Microdia’нинг хабар беричишича, рекордчи хотира картасининг нархи 1000 доллар атрофида бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru