Туроператорлар хизматларига чегирмалар Beeline Club карталарининг эгаларига тақдим қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туроператорлар хизматларига чегирмалар Beeline Club карталарининг эгаларига тақдим қилинади

Туроператорлар хизматларига чегирмалар  Beeline Club карталарининг эгаларига тақдим қилинади

9 июн 2015, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline Gold ва Platinum имтиёзлар карталарининг эгалари Beeline Club шериклари ҳисобланган – бир қатор туроператорларнинг хизматларига чегирмалардан фойдалана олишлари ҳақида маълум қилади.

Otdohnem.uz туристик агентлиги хизмат кўрсатишга чегирмаларни тақдим этмоқда, ҳусусан, меҳмонхонани брон қилишда 5% ҳамда аэропортга/аэропортдан трансферга 100% чегирмани.

Avrud туристик агентлиги Platinum картаси бўйича меҳмонхоналар ва турларга, шунингдек, аэропортгача/аэропортдан трансферига 8% миқдорида чегирмани тақдим қилади. Gold картаси барча меҳмонхоналар ва турларга 5% чегирмадан фойдаланиш имкониятини тақдим қилади.

Aznur Travel тўлиқ турнинг қийматига Platinum картаси бўйича – 10%, Gold картаси бўйича – 7% чегирмаларни тақдим қилади. Чегирмалар авиаучишлар, консуллик божлар ва трансферларнинг қийматига нисбатан қўлланилмайди.

Туристик хизматларнинг барча турларига 5% чегирмани Gold ва Platinum карталарининг эгалари Berkana-Tour LTD да олишлари мумкин бўлади.

Gold ва Platinum карталари бўйича меҳмонхоналар ва Европага турларга 10% чегирмани Elite Tours агентлиги тақдим қилади.

International Business and Travel ўз компаниясининг кенг кўламдаги хизматларига Platinum карталари эгаларига 7% чегирмани ва Gold карталарининг эгаларига 5% чегирмани тақдим қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Beeline Club карталари Тошкент, Андижон, Буҳоро, Жиззаҳ, Қарши, Қўқонд, Навои, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз ва Фарғонада 300 дан ортиқ жойларда (кафе, ресторанлар, савдо шаҳобчаларида) имтиёзлардан фойдаланиш имконини тақдим этадилар.

Батафсил маълумот: www.beelineclub.uz.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru