Facebook Россияда оммавийлиги бўйича 3-рақамли ижтимоий тармоқ бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook Россияда оммавийлиги бўйича 3-рақамли ижтимоий тармоқ бўлди

Facebook Россияда оммавийлиги бўйича 3-рақамли ижтимоий тармоқ бўлди

Facebook ижтимоий тармоғи Россияда оммавийлиги бўйича 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Известия” газетаси'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айни пайтда йирик ижтимоий тармоқлардан фақатгина “ВКонтакте”да ўсиш кузатилмоқда, бу ижтимоий тармоқ 2015 йилнинг апреь ойида 54 млн ташриф буюришга эга бўлди ҳамда ҳозирда энг оммавий ижтимоий тармоқ бўлиб қолмоқда. Facebook салбий динамикага қарамасдан, 3-ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди. Бу “Мой Мир” аудиториясининг янада кескинроқ камайиши билан боғлиқ бўлди. Россияда оммавийлиги бўйича 2-рақамли “Одноклассники” ижтимоий тармоғи ойига 38,6 млн фойдаланувчидан иборат аудиторияга эга бўлмоқда.

Берилган хабарда ижтимоий тармоқларнинг фақатгина компьютер фойдаланувчилари ёки мобиль версияси фойдаланувчилари ҳам ҳисобга олингани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru