18:54 / 14.06.2015
8 554

Хитойда Темир одам рангларидаги Samsung Galaxy S6 Edge смартфони 91 минг долларга сотилди

Хитойда Темир одам рангларидаги Samsung Galaxy S6 Edge смартфони 91 минг долларга сотилди

Хитойда Темир одам костюми рангларида бажарилган Samsung Galaxy S6 Edge смартфони 91 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Mashable портали'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Смартфон Хитойнинг оммавий аукционларидан бирида 1,079 долларлик бошланғич нархда сотувга қўйилган. Смартфонни сотиб олиш учун 90 минг киши ариза берган.

Чекланган сериядаги ҳар бир Samsung Galaxy S6 Edge смартфони ўзининг серия рақамига эга бўлиб, аукционга қўйилган смартфон 66 рақамига эга бўлган. Хитойда 6 рақами бахтли сон ҳисоблангани учун смартфонга катта талаб билдирилган.

Бундан ташқари, Темир одам костюми ранглари – қизил ва тилларанг Хитойда бойлик ва ҳашамат аломати ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда Темир одам рангларидаги Samsung Galaxy S6 Edge смартфони 91 минг долларга сотилди