Буюк Британиянинг машҳур телекомпанияси ВВС телевизорнинг бошқариш пульти билан “абадий курашга” чек қўйиши мумкин бўлган мисли кўрилмаган тажриба ўтказмоқда. Компания ихтирочилари телевизион каналларни мия фаоллиги ёрдамида бир-бирига ўтказишга ёрдам берувчи қурилма ихтиро қилишди, деб ёзамоқда Kun.uz.
Айни пайтда тажрибада 10 нафар кўнгилли иштирок этмоқда, улар телевизорни фикр кучи билан бошқарадилар, уларнинг фикрларини эса экранга махсус қурилма йўналтиради. Қурилманинг ташқи кўриниши ҳам, унинг вазифаси ҳам фантастик фильмни эслатиб юборади. Қурилма пешона ва қулоқлар атрофида жойлашган махсус датчиклар ёрдамида мия тўлқинлари электр энцефалограммасини ўқиб, уни махсус дастурга узатади.
Тажриба иштирокчиларига фикрлаш орқали 5та энг оммавий каналлардан бирини танлаш таклиф қилинди. Иштирокчилардан бири телевизорни мия фаоллиги билан бошқариш пультдан секинроқ амалга ошишини айтди. Бошқа иштирокчи эса қурилма фикрни жамлашнинг махсус малакаларининг мавжуд бўлишини талаб қилиши, чунки дастурда тегишли канални танлашда бир неча сония бекорга йўқолишини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда