12:09 / 22.06.2015
5 594

Beeline‘нинг “Учинчи авлод-2015” дастури бўйича 16 иштирокчи компанияда амалиёт ўташга киришмоқдалар

Beeline‘нинг “Учинчи авлод-2015” дастури бўйича 16 иштирокчи компанияда амалиёт ўташга киришмоқдалар

2015 йил 22 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline “Учинчи авлод-2015” дастурининг барча саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 16 иштирокчи компанияда амалиёт ўташга киришмоқдаликлари ҳақида хабар беради. 2015 йилда дастур VimpelCom‘нинг “Make Your Mark” глобал лойиҳаси доирасида бўлиб ўтмоқда.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Етти йилдан бери Beeline ёш ва иқтидорли ёшларнинг ривожланиши учун катта имкониятлар яратиб келмоқда. Сўровлар қабул қилиниш пайтида белгилаб ўтганимиздек, инновацион компанияда ишлашга ёшларда катта қизиқиш бор. Ишонаман, биз танлаган 16 иштирокчи касбий юксакликларга етишиш учун барча кучларини тўплайдилар”.

Бу йили Тошкент Ахборот технологиялари университети, Ҳалқаро Вестминстер университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш университети ва Ўзбекистон Миллий университети талабалари “Учинчи авлод” амалиётчиларига айландилар. Тижорат, техник, ахборот технологиялари, юридик хизмати, жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожланиш бўйича бўлимларида Beeline‘нинг амалиёт ўташ дастури очилди.

“Дастур ҳақида ўтган йили ҳам ўқиб, ҳам махсус график бўйича Beeline‘да амалиёт ўтаган курсдошимдан хабар топдим, – дейди Ўзбекистон Миллий университетининг механика ва математика факультетининг IV-курс талабаси Анастасия Булатова. – Мени танлаб олишганларидан мамнунман, ва келажагимни айнан шу компания билан боғлайман. Қизиқ бўлишига ишонаман, чунки саралаш босқичи ҳам технологик ўтди. Сўровномани интернет орқали тўлдириб жўнатдим, имтиҳон бутунлай компьютерлаштирилган эди. Бу инновацион компания эканлиги яққол кўриниб турибди, ва унинг ишончли ва келажаги бор иш берувчи эканига ишонаман”.

Амалиёт ўташ бир йил давом этиб, иккита босқичга бўлинади. Биринчи босқич июндан август ойигача давом этиб, талабаларга таътил пайтида танланган бўлинмада тўлиқ бандлик билан амалиёт ўташга имкон беради. Амалиёт ўташ дастурининг иккинчи босқичига ўзларини яхши томондан кўрсатган, кўпроқ даражада самарали бўлган талабалар ўтади. Улар компанияда бу йилнинг сентябр ойидан 2016 йилнинг июн ойигача, ҳам ишлаб, ҳам ўқиш имкониятини таъминлаган ҳолда, маҳсус мослаштирилган график бўйича ишлашни давом эттирадилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline‘нинг “Учинчи авлод-2015” дастури бўйича 16 иштирокчи компанияда амалиёт ўташга киришмоқдалар