8 719
Beeline роуминги эндиликда “Аэрофлот” ва бошқа бир неча авиакомпаниялар бортида амал қилмоқда
2015 йил 23 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline OnAir компанияси билан ҳамкорлик натижасида ҳаво кемалари бортида роуминг кенгайгани ҳақида хабар беради.
“Март ойида абонентларимиз мамлакатда биринчи бўлиб юксакликдаги алоқа қулайликларини бир нечта авиакомпаниялар самолётлари бортидаги роуминг хизматидан фойдаланган ҳолда синаб кўришлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Бугун эса яна бир борт алоқа оператори билан ҳамкорлигимиз бошлангани ҳақида хабар беришдан мамнунмиз. Бунинг натижасида авиакомпаниялар рўйҳати икки баробарга ошди, ва Beeline мижозларни парвоз чоғида ишончли алоқа билан таъминлаган ҳолда мазкур инновацион хизматни тақдим эта олади”.
Эндиликда Beeline абонентлари қуйидаги авиакомпаниялар самолётларида ҳам роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин: Аэрофлот, All Nippon Airways, AZAL, Cebu Pacific Air, Egyptair, Hong Kong Airlines, Iberia, Libyan Airlines, Oman Air, Philippine Airlines, Royal Jordanian, Saudia, TAM Airlines и Thai Airways.
Аввал хабар берилишича, Beeline роуминги Британиядаги AeroMobile мобил оператори билан ҳамкорликда қуйидаги ҳаво кемаларида амал қилмоқда: Transaero, British Airways, Air France, Lufthansa, KLM, SAS, Emirates, Virgin Atlantic, Qatar Airways, Etihad Airways, Singapore Airlines, Aer Lingus va Eva Air.
Самолёт бортидаги роуминг хизмати нарҳлари:
• кириш қўнғироқлари дақиқаси – $7,98
• Ўзбекистонга чиқиш қўнғироғи дақиқаси – $6,96
• бошқа мамлакатларга чиқиш қўнғироғи дақиқаси– $8,40
• бир чиқиш SMS – $1,26
• GPRS (1 Мб) – $27
Ҳаво кемаси бортидаги Beeline роумингининг барча кириш SMS‘лари – бепул. Тафсилотлар www.beeline.uz вa www.aeromobile.net сайтларида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда