Ўзбекистон провайдерлари ҳозирча барча абонентларга чекланмаган трафик тақдим этишга тайёр эмас » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон провайдерлари ҳозирча барча абонентларга чекланмаган трафик тақдим этишга тайёр эмас

Ўзбекистон провайдерлари ҳозирча барча абонентларга чекланмаган трафик тақдим этишга тайёр эмас

Ўзбекистонда ҳозирча абонентларга чекланмаган интернет трафиги бериш имконияти мавжуд эмас. Буни ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев айтиб ўтди, деб ёзади Kun.uz.

Унинг сўзларига қараганда, кўпчилик фойдаланувчилар аниқ нархлар асосида чекланмаган трафик тақдим этилишини истайди.

“Афсуски, биз бунга тайёр эмасмиз, аммо ушбу йўналишда ишламоқдамиз. Интернет нархи тушиб бормоқда. Негаки пул эвазига мижозга кўпроқ ҳажм ёки кўпроқ хизматлар олади. Кўплар нархларнинг қимматлигидан нолийди, аммо TAS-IX бепуллигини ҳеч ким тилга олмайди”, – деди Файзуллаев Uzbekistan Today нашрига берган интервьюсида.

“Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти матбуот хизмати раҳбари Александр Сучковнинг сўзларига қараганда, ташқи каналгина нархларни белгилаб берадиган омил эмас.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru