17:36 / 28.06.2015
7 519

Apple iPhone’нинг Force Touch технологиясига эга янги авлодини ишлаб чиқаришни бошлади

Apple iPhone’нинг Force Touch технологиясига эга янги авлодини ишлаб чиқаришни бошлади

Apple компанияси Force Touch технологиясига эга бўлган iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда «Thg.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Бунда гап синов тариқасида чиқариладиган смартфонлар ҳақида бораётган бўлиши мумкин, бироқ кейинги ойдан Apple уларни ишлаб чиқариш ҳажмини анча кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Нашр манбалари хабарига кўра, iPhone 6s ва iPhone 6s Plus Apple смартфонларининг бугунги авлоди билан ўхшаш бўлади.

Смартфонлар экранига берилган босим кучини аниқловчи Force Touch технологияси қўлланилиши натижасида iPhone қалинлиги 0,2 миллиметрга, узунлиги 0,15 миллиметрга ошади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple iPhone’нинг Force Touch технологиясига эга янги авлодини ишлаб чиқаришни бошлади