Google Нью-Йорк аҳолисини бепул интернет билан таъминламоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Нью-Йорк аҳолисини бепул интернет билан таъминламоқчи

Google Нью-Йорк аҳолисини бепул интернет билан таъминламоқчи

Google янги технологияларни жорий этиш орқали Нью-Йоркда турмуш шароитларини яхшилаш билан шуғулланмоқчилигини эълон қилди. Бунинг учун мустақил стартап — Sidewalk Labs яратилди ва унга Bloomberg’нинг собиқ ижрочи директори Дэн Докторофф раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда «3dnews.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Sidewalk Labs’нинг илк қадами Нью-Йоркда Интернетга Wi-Fi орқали тезкор уланиш билан шуғулланувчи икки компания — Control Group ва Titan Outdoor’ни сотиб олишда бош инвестор тариқасида қатнашиш бўлди. Шундан сўнг уларнинг барчаси Intersection номли янги компанияга бирлаштирилди.

Ушбу компанияга таксофон ва автобус бекатларидан Wi-Fi-пунктлари ўрнида фойдаланишни кўзда тутувчи LinkNYC номли лойиҳани амалга ошириш топширилди. Янги пунктларнинг вазифалари қаторига мамлакат ичида бепул қўнғироқларни амалга ошириш, мобил телефонларни қувватлантириш, экранларда шаҳардаги хизматлар тўғрисида ахборот бериш ва бошқалар ҳам киради.

Шаҳарда 10 000 тача шундай пункт жойлаштирилиши кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш йил охиригача якунига етказилади. Агар у муваффақиятли чиқса, АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам бу тажриба оммалаштирилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru