Beeline Club ва Lavanderia кимёвий тозалаш корхонасининг Facebook тармоғида ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Club ва Lavanderia кимёвий тозалаш корхонасининг Facebook тармоғида ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди

Beeline Club ва Lavanderia кимёвий тозалаш корхонасининг Facebook тармоғида ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди

2015 йил 30 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline Lavanderia кимёвий тозалаш корхонаси билан ҳамкорликда Facebook‘даги Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун танлов натижаларини эълон қилади. Ғолиб ва 100 000 сўмлик ваучер эгасига Алиша Нигматуллина айланди. Шунингдек ташкилотчилар II ва III ўринларни эгаллаган Тамила Каминская ва Индира Шамансуроваларни Lavanderia‘дан 10% чегирмали карталар билан рағбатлантиришга қарор қилдилар.

Танлов 2015 йилнинг 24 июн кунидан 30 июн кунига қадар (шу кун ҳам киради) ўтказилди. Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланди. Натижаларнинг скриншоти https://www.facebook.com/beelineclub саҳифасида 30 июн куни чоп этилди.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун Beeline Club саҳифасига аъзо бўлиш (“Like” босиш), танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Танловда иштирок этаман!” деб ёзиш лозим эди.

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин.

Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru