ОАВ: SMS технологиясини яратган Матти Макконен 63 ёшида вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: SMS технологиясини яратган Матти Макконен 63 ёшида вафот этди

ОАВ: SMS технологиясини яратган Матти Макконен 63 ёшида вафот этди

26 июнь куни SMS технологиясини яратган финляндиялик Матти Макконен 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Макконен мобил телефонлар ёрдамида қисқа хабарлар юбориш ғоясининг асосчиси сифатида танилган. Барчанинг эътирофига қарамасдан, у доимо қисқа хабарлар хизматининг яратилиши унинг шахсий кашфиёти эмас, балки жамоасининг меҳнатлари натижаси эканлигини таъкидлаган.

Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, Макконен узоқ давом этган хасталик туфайли вафот этган, бироқ унинг ўлими ҳақидаги хабар кеча тарқалди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru