Apple китоблар нархини оширгани учун 450 миллион доллар жарима тўлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple китоблар нархини оширгани учун 450 миллион доллар жарима тўлайди

Apple китоблар нархини оширгани учун 450 миллион доллар жарима тўлайди

Apple китоб ноширлари билан келишиш учун пул тўлаб келгани тўғрисидаги иш бўйича апелляцияда ютқазди. Бу ҳақда Hi-tech.mail.ru’га таяниб Daryo.uz’нинг хабар беришича, аввал эълон қилинган даъволарга асосан, компания 450 миллион доллар миқдорида компенсация пули тўлашга мажбур бўлади.

Компенсация пулининг якуний миқдори апелляция ишининг натижаларига боғлиқ эди. Apple апелляция ишида муваффақиятсизликка учраса, 450 миллион доллар тўлашга мажбур бўлиши ўшандаёқ маълум бўлганди.

Агар суд Apple АҚШ аксилмонопол қонунчилигини бузмаган деб топганида эди, компания ҳар қандай жаримадан қутилиб қоларди. Бироқ суд Apple электрон китоб ноширлари билан келишиб, китоблар нархининг сунъий ошишига сабаб бўлгани, охир-оқибат бундан харидорлар зарар кўргани ҳақида хулоса қилди.

АҚШ Федерал апелляция суди қарорига мувофиқ, Apple тўлайдиган жариманинг асосий миқдори зарар кўрган харидорларга йўналтирилади. Аввалроқ айнан шу иш бўйича китоб ноширлари харидорларга 166 миллион доллар компенсация пули тўлаган эди.

Apple’нинг ўзи суднинг мазкур қарорини мутлақо нотўғри деб ҳисобламоқда. «Суд инновациялар ва iBooks Store харидорларга таклиф қилнган танловни тан олмаётганидан афсусдамиз», – дейилади компания баёнотида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru