Қўшимча сония кўплаб интернет хизматларини вақтинча ишдан чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қўшимча сония кўплаб интернет хизматларини вақтинча ишдан чиқарди

Қўшимча сония кўплаб интернет хизматларини вақтинча ишдан чиқарди

2015 йил 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси бутунжаҳон вақтини қуёш вақти билан тўғрилаш мақсадида қўшилган 1 сония кўплаб интернет хизматлари вақтинча ишдан чиқишига олиб келди. Бу ҳақда «Wired»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

1 июлга ўтар кечаси Twitter хабарларни кечаги кунда чоп этилган сифатида кўрсата бошлаган. Баъзи фойдаланувчилар эса Android тизимидаги қурилмалар ярим тундан бир неча соат олдин 1 июлни «эълон қилиб» юборган ва хўжайинларига шу кун учун белгиланган ишларни эслата бошлаган. Instagram ва Amazon ҳам ишламай қолган, уларнинг фаолияти 40 дақиқа ичида тикланган.

Кичикроқ компанияларга «булутли» хизматларни таклиф этувчи Amazon Web Services ҳам ишламай қолган. Apple томонидан 30 июнь куни iOS 8.4 операцион тизими билан биргаликда чиқарилган Beats радиостанцияси ишламай қолгач, унинг фаолияти ҳам 40 дақиқа ичида қайта тикланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru