Beeline юзлаб инсонларни алоқа сифатини ўлчашга жалб қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline юзлаб инсонларни алоқа сифатини ўлчашга жалб қилади

Beeline юзлаб инсонларни алоқа сифатини ўлчашга жалб қилади

Beeline тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини тармоқда мониторинг қилиш каби Ўзбекистон учун ноёб бўлган дастурни ишга туширмоқда. Mobile Quality Analyzer (MQA) инновацион мослама ёрдамида компания овозли хизматлар ва мобил Интернетнинг доимий ўлчовларини янги даражага олиб чиқмоқда. Мазкур илова ОT Android (2.3 Gingerbread версиясидан бошлаб) ва iOS (8.1 версиясидан бошлаб) смартфонларида ишламоқда. Яқин вақт ичида Beeline барча истовчиларга алоқа сифатини ўрганиш ва уни яхшилаш мақсадида тармоқ волонтёрлари бўлиб, иловани ўз смартфонларига юклаб олиш имконини беради.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “MQA бевосита смартфонлардан мобил Интернетнинг тавсифномасини олишга имкон берадиган тизимни ўзида мужассам этган. Мижозлар учун муҳим бўлган нарсалар – биз учун ҳам муҳимдир, шунинг учун ўлчовлар айнан абонентлар нуқтаи назаридан келиб чиқган ҳолда асосий сифат кўрсатгичлари бўйича амалга оширилади, ва бу аввалам бор қулайлик, узлуксизлик ва уланиш тезлиги. Ўлчов жараёнлари ва натижалар йиғилиши MQA иловаси воситалари орқали фойдаланувчининг иштирокисиз фонли усулда амалга оширилади. Beeline ходимлари илк волонтёрларга айландилар, айни пайтда эса биз компания ташқарисидаги инсонларни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз”.

Mobile Quality Analyzer иловасини жорий қилиб, бевосита абонентларни тармоқ мониторингига жалб қилган ҳолда, Beeline телеком-соҳа ривожланишининг янги саҳифасини очмоқда. MQA ўлчов натижалари келгуси ишлаш, ҳисоботлар, графиклар ва бошқа аналитик маълумотлар яратиш учун маълумотлар базасида сақланиб қолади. Тармоқ ҳолати ва драйв-тестлар натижаларининг ички мониторинг жараёни ушбу маълумотлар билан тўлдирилади, бунинг натижасида тармоқни такомиллаштириш ва самарали режалаштириш учун тўлиқ анализ яратиб берилади.

“Бугун Beeline ўзининг инновацион етакчи ва етук хизмат кўрсатувчи компания мақомини яна бир бор тасдиқлади, - белгилаб ўтди Unitel‘нинг мижозлар тажрибасини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Ораз Абдуразаков. – MQA – бу нафақат мижозлар манфаати учун ишлаш, балки мижозлар билан биргаликда ишлашдир – Beeline тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш йўлидаги биргаликдаги фаолиятдир. Албатта, биз анъанавий усуллар ёрдамида доимий равишда тармоқ мониторинги билан шуғулланамиз, лекин юзлаб, келгусида эса минглаб абонент мосламаларидан келган хизматлар сифати ҳақидаги маълумотлар оқими - мижозлар тажрибасини ҳақиқий тушуниш учун янги даража, миқёсликнинг янги андозаси ва ўлчовларнинг самарадорлигидир”.

Mobile Quality Analyzer дастурида иштирок этиш ва иловани юклаб олиш ҳақида Beeline Uzbekistan‘нинг Facebook саҳифасида қўшимча эълон қилинади https://www.facebook.com/beeline.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru