Xiaomi Apple’га тақлид қилувчи компаниялар туфайли харид режаларидан ортда қолмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi Apple’га тақлид қилувчи компаниялар туфайли харид режаларидан ортда қолмоқда

Xiaomi Apple’га тақлид қилувчи компаниялар туфайли харид режаларидан ортда қолмоқда

Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси харидлар режасини бажара олмаяпти. Бунга Apple’га тақлид қилувчи компанияларнинг кўплиги тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда «The Financial Times»га асосланиб «Kun.uz» хабар берди.

2 июль куни Xiaomi 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида 34,7 млн смартфон сотганини маълум қилди. 2014 йили компания асосчиси Лей Жун 2015 йил давомида компания 100 млн смартфон сотишига ишонч билдирган эди. Айни пайтда бу талаб 80 млн га туширилди.

The Financial Times нашрининг ёзишича, компаниянинг қийинчилигига сабаб бўлаётган компаниялар Apple’нинг маркетинг қадамларини ўзлаштириб олиб, шу билан бирга, арзон маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. iPhone шуҳратининг ошиши ҳам компаниянинг ўсишига тўсқинлик қилмоқда. Жумладан, 2015 йилнинг биринчи ярмида Apple Хитой ичидаги сотувлар бўйича ҳам Xiaomi’дан ўтиб кетди.

2010 йили ташкил этилган Xiaomi 2014 йил охирида 45 млрд долларга баҳоланган эди. Компаниянинг ўз маълумотларига қараганда, 2014 йили у 60 млн дона смартфон сота олган. Шу билан бирга, Gartner таҳлилчиларининг фикрича, бу маълумотлар фақатгина дўконларга етказилган смартфонлар миқдорини эътиборга олади. Асл сотувлар миқдори эса 56.5 млн донани ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru