«Энг эксклюзив сайт»га кириш учун 45 минг киши навбатга турди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Энг эксклюзив сайт»га кириш учун 45 минг киши навбатга турди

«Энг эксклюзив сайт»га кириш учун 45 минг киши навбатга турди

Америкалик веб-дастурчи Жастин Фоули маълумотларини кўриш учун сайтга «эксклюзив йўл билан» киришни таклиф қиладиган mostexclusivewebsite.com лойиҳасини ишга туширди. Сайт ичида бир вақтнинг ўзида фақат бир фойдаланувчи бўлиши мумкин — қолганлар навбатга туриши ва кутиши керак. Бу ҳақда «Meduza»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Мазкур хабар ёзилаётган вақтда 45 минг киши сайт ичига кириш учун навбатда турган эди. Уларнинг ҳар бири фақат бир дақиқани ҳисоблаб борадиган ҳисоблагични кўради — ташрифчига сайт билан танишиш учун шунча вақт тақдим этилади.

Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, саҳифа янгиланиб ёки ёпилиб кетса, навбатдаги ўрин йўқолади ва навбатга қайтадан туриш керак бўлади. 30 июнь ҳолатига кўра, 300 минг киши сайтга киришга уринган бўлиб, уларнинг фақат 55 минг нафари бунинг уддасидан чиқа олган. Фоулининг сўзларига кўра, кутаётган 9 кишининг ҳар 8 нафари навбати келишини кутмай, саҳифани тарк этади.

Фоули сайтни март ойида ишга туширган, бироқ унга фақат шу ҳафтада эътибор қаратилди. Машҳур блогер Жонни Уэббер «Энг эксклюзив сайт»ни «мутлақо бефойда» ресурслар рўйхатида биринчи ўринга қўйди (рўйхатдан, шунингдек, майсанинг ўсишини жонли трансляция қиладиган сайт ва шунчаки пушти саҳифа ҳам бор). Кейин Reddit’нинг бош саҳифасида Фоулининг лойиҳасига ҳавола пайдо бўлди ва шундан сўнг сайтда ташрифчилар оқимини қайта ишлаш билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлади.

Сайтнинг ичида нима борлигини Фоули маълум қилмаяпти. Навбати етиб, сайтга киролганларнинг Reddit’даги изоҳларига кўра, сайт интернетда хизмат кўрсатган машҳур жониворнинг суратини намойиш этади — лекин бу жонивор на оғмахон ва на эчкидир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru