Foxconn ва Pegatron янги авлод iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Foxconn ва Pegatron янги авлод iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлади

Foxconn ва Pegatron янги авлод iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлади

Тайвань манбалари iPhone 6S ва iPhone 6S Plus сифатида талқин қилинаётган Apple’нинг янги авлод смартфонларини ишлаб чиқариш бошлангани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда «3Dnews.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, аппаратлар учун қисмларни Largan Precision, Catcher Technology, Foxlink Technology, General Interface Solutions, Zheng Ding Technology ва Flexium Interconnect сингари компаниялар ишлаб чиқаради. Янги смартфонларни йиғиш билан эса Foxconn ва Pegatron шуғулланади.

iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонлари сентябрь ойида эълон қилиниши кутилмоқда. Тахминларга кўра, улар мос равишда 4,7 ва 5,5 дюймли экранларга, Apple А9 процессорига, экранни босиш кучини аниқловчи Force Touch технологиясига эга бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru